Бир ота қизи билан хасратлашаётган экан. Қиз хаётда қийналиб кетгани,
машаққатлардан қандай қутилишини билмаётганини айтиб шикоят қилди. Ота
қизини диққат билан эшитибди ва "Юр сенга бир нарса кўрсатаман!", дея
уни ошхонага олиб кирибди. Дарвоқе, ота таниқли ошпаз экан. У газплита
устига бир хил хажмдаги уч дона идиш қўйиб, уларга тенг миқдорда сув
солибди ва тагига бир хил қилиб ўт ёқибди. Сўнг биринчи идишга хунук
сабзи, яна бирига битта тухум, охиргисига бир ховуч янчилмаган қахва
солибди ва 20 дақиқа қайнатибди. Ота 20 дақиқадан кейин оловни ўчирибди
ва стол устига 2 та лаган ва битта бўш стакан қўйибди. Қиз отасининг
харакатларини диққат билан кузатиб турарди. Ошпаз аввал қайнаб, пишиб
кетган сабзини олиб битта лаганчага қўйибди. Кейин юмшоққина бўлиб
қолган тухумни, иккинчи лаганчага қўйибди. Сўнг сувга сингиб, хақиқий
қахва кўринишини олган қахвани стаканга қуйибди ва қизига юзланибди: -
Қизим нимани кўряпсан ? - Сабзи, тухум ва қахвани кўраяпман. Ота
қизининг қўлидан ушлаб,столга яқинроқ олиб келибди. У қизи яхшироқ
тушинишни истаётганди. Қиз хам отасига бўйсунибди ва жавоб берибди: -
Нимани кўряпман, Пишиб кетган сабзи (Шундай дея санчқини сабзига тиқиб
кўриб, юмшоқлигни хис қилибди); Қайнаверганидан яхши пишган тухум
(Тухумни қўлига олибди ва бир тарафини столга уриб, пачоқ қилибди ва
ичига қараб қўйибди); Яна бир стакан қахва (қахвадан хўплаб) Ие, жудаям
мазали эканми? Дадажон, буларни менга нима сабабдан кўрсатяпсиз? "
Қара," дебди ота. - Буларнинг барчаси бир хил идишда, бир хил хароратда,
бир хил муддат давомида оловда турди. Лекин бу шароитга уларнинг
муносабати турлича бўлди. Сабзи қайнатилмасидан аввал қаттиқ, яъни,
кучли эди. Бироқ қайнатилганидан кейин юмшаб қолди, демак, кучсизланди.
Тухум эса, синувчан эди, қайнатилгандан кейин ичи қаттиқлашди.
Янчилмаган қахва хам қаттиқ эди. Тагига олов ёқилгандан кейин нима
бўлди: қахва доначалари қизиб, бўшашди ва сувга сингиди. Бу билан сувга
таъм, хид бердилар ва уни лаззатли ичимликка айлантирдилар. Энди айтчи,
сен буларнинг қайси бирисан? Хаёт машаққатларига қай тарзда муносабатда
бўласан? Сен сабзимисан, тухуммисан ёки қахва? - Сизчи? Сиз қайси
бирисиз? Муаммоларга дуч келганда юмшаб, кучсизланадиган сабзига
ўхшайсизми? Ёки тухум каби салга синадиган кишимисиз? Ўлим, айрилиқ,
моддий ва маънавий муаммолар исканжасида қолганингизда қаттиқлашиб,
кучга тўладиган инсонмисиз? Ёхуд қахва доначасига ўхшайсизми? Қахва
қайноқ сувни ха ўзгартириб юборади. Хатто сув қаттиқ қизиганда хам қахва
уни ширин таъмли ичимликка айлантира олади. Таъм бўлганда хам бетакрор
таъм. Агар Сиз, мен, биз шу қахва доначалари каби бўлолсак, хаётимиздаги
исталган муаммони мувафқиятга айлантира оламиз. Ён-веримиздагиларга
яхши хис-туйғулар армуғон қила оламиз. Ана шунда дунё янада яшнаб,
хаётимиз хам мазмунли кечади . . . ! ! !