четверг, 11 февраля 2016 г.

.... «ОНА» қандай ажойиб янграйдия бу сўз..?

Сизни дунёга келтириб, эмизиб парваришлади, ювиб таради ... Сиз эса раҳмат ўрнига кечалари йиғлаб, унинг оромини бузиб, уйқу бермас эдингиз ... 1 ёшингизда У сизни юришга ўргатди, эвазига сизни чақирганида қочиб кетиб қувлатадиган бўлдингиз ... 3 ёшингизда У сизга ширин овқатлар пишириб берди ... эвазига сиз овқат тўла идишни дастурхонга ағдариб тўкардингиз ... 4 ёшга кирганингизда эса қўлингизга қалам тутиб, расм чизишни ўргатди ... Сиз эса раҳмат ўрнига деворларга чизиб хуноб қилдингиз ... 5 ёшингизда У сизни чиройли ва озода кийинтирар эди, эвазига кўчада лойга беланиб келардингиз ... 6 ёшга тўлганингизда У сизни таълим олишлигингиз учун мактабга олиб борди, эвазига эса сиз ҳар куни мактабга бормайман деб хархаша қилар эдингиз ... 10 ёшга кирганингизда У сизни соғиниб мактабдан келишингизни интизор кутиб ўтирар эди ... Ҳурсанд бўлиш ўрнига тескари қараб кетар эдингиз ... 16 ёшга кирганингизда У қувонганидан йиғлади ... Сиз эса машина олиб беришини талаб қилар эдингиз ... 20 ёшга кирганингизда У оила даврасида кўпроқ бўлишингизни илтимос қилар эди ... Сиз эса ҳамма вақтларингизни дўстларингиз билан ўтказар эдингиз ... 24 ёшга кирганингизда У йиққан терганини сарф қилиб, сизни уйлантирди ... Сизчи эвазига нима қилдингиз ... Хотинингиз билан иложи борича Ундан узоқлашишга интилдингиз ... 30 ёшга кирганингизда У болаларингиз ҳақида қайғура бошлади ... Эвазига «Менинг шахсий хаётимга аралашманг.. » деб тўнғилладингиз ... 35 ёшингизда У ширин таомлар тайёрлаб сизни тушликка чақирди ... Миннатдор бўлиш ўрнига вақтингиз йўқлигини рўкач қилдингиз ... 40 ёшга кирганингизда У ҳасталигини ва сизга муҳтожлигини айтди ... Сиз эса ота-онани муаммолари болаларга ташвиш бўларкан дедингиз ... :'( Ваҳоланки У бутун умрини ва соғлигини сизга бағишлаган эди ... ... Бир куни ОНАНГИЗ бу дунёни тарк этади ... Аммо унинг сизга бўлган муҳаббати қалбини тарк этмаган бўлади ... У сўнгги нафасида хам сизни ўйлайди ... ... У кетадию ЖАННАТ эшиклари сиз учун мангуга ёпилади ... Агар ОНАНГИЗ ҳаёт бўлсалар, уни ёлғиз қолдирманг ... Қўлингиздан келганича яхшиликлар қилинг ... ... Онангизни бахтли қилинг ... Зеро ЖАННАТ Оналар оёғи остидадир ... Онангизга хеч хам жаҳл қилманг ... ОНАЖОНИНГИЗ сиз учун бебаҳо ва ягонадир ...!!! Дуода эсланг ...