четверг, 11 февраля 2016 г.

.... «ОНА» қандай ажойиб янграйдия бу сўз..?

Сизни дунёга келтириб, эмизиб парваришлади, ювиб таради ... Сиз эса раҳмат ўрнига кечалари йиғлаб, унинг оромини бузиб, уйқу бермас эдингиз ... 1 ёшингизда У сизни юришга ўргатди, эвазига сизни чақирганида қочиб кетиб қувлатадиган бўлдингиз ... 3 ёшингизда У сизга ширин овқатлар пишириб берди ... эвазига сиз овқат тўла идишни дастурхонга ағдариб тўкардингиз ... 4 ёшга кирганингизда эса қўлингизга қалам тутиб, расм чизишни ўргатди ... Сиз эса раҳмат ўрнига деворларга чизиб хуноб қилдингиз ... 5 ёшингизда У сизни чиройли ва озода кийинтирар эди, эвазига кўчада лойга беланиб келардингиз ... 6 ёшга тўлганингизда У сизни таълим олишлигингиз учун мактабга олиб борди, эвазига эса сиз ҳар куни мактабга бормайман деб хархаша қилар эдингиз ... 10 ёшга кирганингизда У сизни соғиниб мактабдан келишингизни интизор кутиб ўтирар эди ... Ҳурсанд бўлиш ўрнига тескари қараб кетар эдингиз ... 16 ёшга кирганингизда У қувонганидан йиғлади ... Сиз эса машина олиб беришини талаб қилар эдингиз ... 20 ёшга кирганингизда У оила даврасида кўпроқ бўлишингизни илтимос қилар эди ... Сиз эса ҳамма вақтларингизни дўстларингиз билан ўтказар эдингиз ... 24 ёшга кирганингизда У йиққан терганини сарф қилиб, сизни уйлантирди ... Сизчи эвазига нима қилдингиз ... Хотинингиз билан иложи борича Ундан узоқлашишга интилдингиз ... 30 ёшга кирганингизда У болаларингиз ҳақида қайғура бошлади ... Эвазига «Менинг шахсий хаётимга аралашманг.. » деб тўнғилладингиз ... 35 ёшингизда У ширин таомлар тайёрлаб сизни тушликка чақирди ... Миннатдор бўлиш ўрнига вақтингиз йўқлигини рўкач қилдингиз ... 40 ёшга кирганингизда У ҳасталигини ва сизга муҳтожлигини айтди ... Сиз эса ота-онани муаммолари болаларга ташвиш бўларкан дедингиз ... :'( Ваҳоланки У бутун умрини ва соғлигини сизга бағишлаган эди ... ... Бир куни ОНАНГИЗ бу дунёни тарк этади ... Аммо унинг сизга бўлган муҳаббати қалбини тарк этмаган бўлади ... У сўнгги нафасида хам сизни ўйлайди ... ... У кетадию ЖАННАТ эшиклари сиз учун мангуга ёпилади ... Агар ОНАНГИЗ ҳаёт бўлсалар, уни ёлғиз қолдирманг ... Қўлингиздан келганича яхшиликлар қилинг ... ... Онангизни бахтли қилинг ... Зеро ЖАННАТ Оналар оёғи остидадир ... Онангизга хеч хам жаҳл қилманг ... ОНАЖОНИНГИЗ сиз учун бебаҳо ва ягонадир ...!!! Дуода эсланг ...

среда, 23 октября 2013 г.

Hayotimiz mazmuni

Бир ота қизи билан хасратлашаётган экан. Қиз хаётда қийналиб кетгани, машаққатлардан қандай қутилишини билмаётганини айтиб шикоят қилди. Ота қизини диққат билан эшитибди ва "Юр сенга бир нарса кўрсатаман!", дея уни ошхонага олиб кирибди. Дарвоқе, ота таниқли ошпаз экан. У газплита устига бир хил хажмдаги уч дона идиш қўйиб, уларга тенг миқдорда сув солибди ва тагига бир хил қилиб ўт ёқибди. Сўнг биринчи идишга хунук сабзи, яна бирига битта тухум, охиргисига бир ховуч янчилмаган қахва солибди ва 20 дақиқа қайнатибди. Ота 20 дақиқадан кейин оловни ўчирибди ва стол устига 2 та лаган ва битта бўш стакан қўйибди. Қиз отасининг харакатларини диққат билан кузатиб турарди. Ошпаз аввал қайнаб, пишиб кетган сабзини олиб битта лаганчага қўйибди. Кейин юмшоққина бўлиб қолган тухумни, иккинчи лаганчага қўйибди. Сўнг сувга сингиб, хақиқий қахва кўринишини олган қахвани стаканга қуйибди ва қизига юзланибди: - Қизим нимани кўряпсан ? - Сабзи, тухум ва қахвани кўраяпман. Ота қизининг қўлидан ушлаб,столга яқинроқ олиб келибди. У қизи яхшироқ тушинишни истаётганди. Қиз хам отасига бўйсунибди ва жавоб берибди: - Нимани кўряпман, Пишиб кетган сабзи (Шундай дея санчқини сабзига тиқиб кўриб, юмшоқлигни хис қилибди); Қайнаверганидан яхши пишган тухум (Тухумни қўлига олибди ва бир тарафини столга уриб, пачоқ қилибди ва ичига қараб қўйибди); Яна бир стакан қахва (қахвадан хўплаб) Ие, жудаям мазали эканми? Дадажон, буларни менга нима сабабдан кўрсатяпсиз? " Қара," дебди ота. - Буларнинг барчаси бир хил идишда, бир хил хароратда, бир хил муддат давомида оловда турди. Лекин бу шароитга уларнинг муносабати турлича бўлди. Сабзи қайнатилмасидан аввал қаттиқ, яъни, кучли эди. Бироқ қайнатилганидан кейин юмшаб қолди, демак, кучсизланди. Тухум эса, синувчан эди, қайнатилгандан кейин ичи қаттиқлашди. Янчилмаган қахва хам қаттиқ эди. Тагига олов ёқилгандан кейин нима бўлди: қахва доначалари қизиб, бўшашди ва сувга сингиди. Бу билан сувга таъм, хид бердилар ва уни лаззатли ичимликка айлантирдилар. Энди айтчи, сен буларнинг қайси бирисан? Хаёт машаққатларига қай тарзда муносабатда бўласан? Сен сабзимисан, тухуммисан ёки қахва? - Сизчи? Сиз қайси бирисиз? Муаммоларга дуч келганда юмшаб, кучсизланадиган сабзига ўхшайсизми? Ёки тухум каби салга синадиган кишимисиз? Ўлим, айрилиқ, моддий ва маънавий муаммолар исканжасида қолганингизда қаттиқлашиб, кучга тўладиган инсонмисиз? Ёхуд қахва доначасига ўхшайсизми? Қахва қайноқ сувни ха ўзгартириб юборади. Хатто сув қаттиқ қизиганда хам қахва уни ширин таъмли ичимликка айлантира олади. Таъм бўлганда хам бетакрор таъм. Агар Сиз, мен, биз шу қахва доначалари каби бўлолсак, хаётимиздаги исталган муаммони мувафқиятга айлантира оламиз. Ён-веримиздагиларга яхши хис-туйғулар армуғон қила оламиз. Ана шунда дунё янада яшнаб, хаётимиз хам мазмунли кечади . . . ! ! !

Bugun ...

Avtobusda odam unchalik köp emasdi. Bekatda 35 yoshlar atrofidagi bashang kiyingan ayol avtobusga chiqdi. Kun juda issiq, aksiga olib hamma joylar band, aksariyati özi tengi va yowi ulug'lar. Faqat orqaroqdagi örindiqlarning birida 14-15 yow atrofidagi qizcha jimgina köchani tomowa qilib ketardi. Ayol ösha tomonga yurdi. Lekin qizcha joy beriwni hayoliga ham keltirmasdi. Bunga sayin ayol asabiylawar, qizga burgutqaraw qilardi. Qizning e'tiborini tortish u-n yötalib qöydi. Qizcha yowi katta "xola"ga bir qarab qöydiyu yana bamaylixotir ötiraverdi. Ayol kun böyi tik oyoqda charchagandi. Xuddi hammasiga qizcha aybdordek unga jahl b-n qarardi. Xotirjam böliwga urinardi. "Yaxshiyam madaniyatli, tarbiyali ayolman, örnimda bowqasi bölganida bu qizaloqqa ham yaxshigina tarbiya berib qöygan bölardi",-hayolidan ötkazardi ayol. Avtobus juda imillab keyingi bekatga keldi. Yana 5-6 odam chiqqach ayol battar öng'aysizlana bowladi. Nihoyat u qarwisida ötirgan ayollardan biriga qizcha eshitadigan qilib gapirdi: "Biz yowligimizda avtobusga özimizdan kattalar chiqqanida joy berardik. Hozirgi bolalarga hayronman. Masalan manavi qizcha (qöli b-n körsatdi), ota-onasi har kuni nimani örgatadi, bilmadim. Ötiriwini qarang". Qizcha yarq etib ayolga qaradi. Ayol g'olibona nazarda qizchaga qarardi. U haq gapni aytganidan yuzida mamnuniyat sezilardi. Qizcha yerga qarab jim bölib qoldi. Keyingi bekatda avtobus töxtagach 23-24 yowlardagi bir yigit shoshib chiqib qizchaning yoniga keldi. -Akajon,- qizcha köz yoshlarini ortiq tiyolmadi. Akasi uni kötarib oldi. Ular haligi ayolning yonidan ötiwarkan, qizcha halitdan beri ularga ma'noli qarab turgan ayolga dedi: "Qaniydi ota-onam bölsa..." Ayol jim edi. U avtobusdan tuwib qizchani nogironlik aravachasiga ötqazayotgan yigitni kuzatib qoldi. "Uning ota-onasi 3 oy oldin avtohalokatga uchragan, faqat wu qizcha tirik qolgan", kimningdir ovozi ewitildi. Avtobus yurgan vaqtda qizcha ötirgan, böw örindiqqa qarab qolgan ayolning közlarida yosh tinmasdi...

среда, 21 августа 2013 г.

Tanishing Buston sanatoriyasi va Media camp-2013

Garchi ushbu fotosuratda Buston sanatoriyasining eshiklari yopiq bo`lsada bu yerda ishlovchi xodimlar juda mehmondo`st ekan.



Ochiq tabiat qo`ynidagi maysazor hamda xaykal va archalar juda xamoxanglikda o`rnatilgan .



Sanatoriyaning tozaalik holati a`lo darajada.

    


                 
                       










                                

   Oshxona xolatiga baho + 5

Shuningdek sanatoriyada hayvonot bog`i ham mavjud .

Shu bilan birga Sanatoriyada tennis bilan shug`illanish uchun ham sharoit mavjud .







Barcha sharoitlarga ega bo`lgan yozgi sanatoriyada Kelajak ovozi faollari o`z bilimlarini yanada boyitishmoqda.